Ҳоланд сафга қайтди! "Манчестер Сити" мухлислари учун ажойиб янгилик

Спорт1 дақиқа ўқиш3.6K
Ҳоланд сафга қайтди! "Манчестер Сити" мухлислари учун ажойиб янгилик
"Манчестер Сити"нинг етакчи ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд тўлиқ тикланиб, жамоанинг асосий таркиби билан машғулотларга қайта қўшилди. Бу ҳақда Буюк Британиянинг бир қатор спорт нашрлари хабар тарқатди.

Ҳоланд яқин вақтгача жароҳатини даволаш учун алоҳида индивидуал дастур асосида шуғулланаётган эди. Аммо чоршанба куни норвегиялик футбол юлдузи умумий гуруҳ машғулотларида қатнашиб, мухлислар кўнглини хушнуд қилди.

Жамоанинг бош мураббийи Пеп Гвардиола эртага "Вулверҳемптон" клубига қарши АПЛ баҳси олдидан ўтказиладиган матбуот анжуманида Ҳоланднинг майдонга расмий ўйинларда қайтиши ҳақида аниқ маълумот бериши кутилмоқда. Айниқса, "шаҳарликлар" мухлислари бу хабарни интиқлик билан кутишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эрлинг Ҳоланд Англия кубоги доирасида "Борнмут"га қарши учрашувда жароҳат олганди. Ўша баҳсдан сўнг у стадионни қўлтиқтаёқ ёрдамида тарк этган ва бу вазият жамоа мухлислари орасида хавотирларга сабаб бўлган эди.

Ҳозирда Ҳоланднинг сафга қайтиши "Манчестер Сити" учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Норвегиялик голеадорнинг қайтиши жамоанинг ҳужум чизиғидаги муаммоларини ҳал қилиши ва Пеп Гвардиола учун қўшимча имкониятлар тақдим этиши аниқ. "Шаҳарликлар" бу мавсум ҳам АПЛ ва Чемпионлар лигасидаги амбицияларини юқори тутмоқда ва бу йўлда Ҳоланд муҳим фигура ҳисобланади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?