date
views 3 258

«Манчестер Сити» – «Вулверхэмптон»: Асосий таркиб эълон қилинди

«Манчестер Сити» – «Вулверхэмптон»: Асосий таркиб эълон қилинди
Бугун, 2 май куни Англия Премьер-лигасининг 35-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» ва «Вулверхэмптон» клублари ўртасидаги муҳим учрашув бўлиб ўтади. Манчестердаги «Этихад» стадионида бўлиб ўтадиган баҳс бошланиш арафасида жамоаларнинг асосий таркиблари маълум қилинди.

Хосеп Гвардиола бошқарувидаги «шаҳарликлар» ушбу ўйин олдидан 61 очко билан чемпионатда 4-ўринни эгаллаб турибди. Юлен Лопетеги бошчилигидаги «бўрилар» эса 41 очко билан 13-поғонадан жой олишган.

«Манчестер Сити»нинг асосий таркиби:
Дарвозабон: Эдерсон;
Ҳимоячилар: Матеус Нуньес, Рубен Диаш, Йошко Гвардиол, О'Райли;
Ярим ҳимоячилар: Матео Ковачич, Илкай Гюндоган, Кевин Де Брюйне;
Ҳужумчилар: Бернардо Силва, Жереми Доку, Омар Мармуш.

Захира ўриндиғида Ортега Морено, Эрлинг Ҳоланд, Жек Грилиш, Нико, Аканжи, Савиньо, Фоден, Льюис ва Макати ҳам ўрин олган.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. "Шаҳарликлар" учун бу баҳс уч очко олиш ва юқори ўринлар учун курашни давом эттириш имкониятини берса, "бўрилар" ҳам чемпионатда ўрта поғоналарга кўтарилиш учун бор кучини сарфлайди.

Абдуқодир Ҳусановнинг майдонга тушиши ва жамоа учун фойдали ҳаракатлар қилишига Ўзбекистонлик мухлислар сабрсизлик билан кутмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» – «Вулверхэмптон»: Асосий таркиб эълон қилинди