
Кетма-кет тўрт мавсум давомида Англия Премьер-лигасида чемпионликни қўлдан чиқармай келган «Манчестер Сити» жорий мавсумда ўз тахтини «Ливерпуль»га топшириб қўйди.
“Шаҳарликлар”нинг чемпионликдаги устунлигини йўқотишига жамоа мавсумнинг биринчи ярмида бошидан кечирган инқироз сабаб бўлди, буни барча футбол мутахассислари таъкидламоқда.
Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳам ушбу вазиятда айбдор эканини тан олди ва ўзининг жиддий хатосини эндигина англаганини айтди:
– Энди ўтириб, нега Нико О’Райлига ноябрь, декабрь, январь ва февралда имконият бермаган эканман, деб ўйлаяпман. Жеймс МакЭйти борасида ҳам худди шу вазият. Мен уларни майдонга туширишим керак эди, чунки улар бу имкониятга лойиқ эди.
Ўша вақтда мен уларни йирик ва ҳал қилувчи ўйинларга ҳали тайёр эмас, деб ҳисоблаганман. Лекин ҳозир вазиятга бир назар ташланг, улар майдонда ўзини ажойиб кўрсатмоқда. Бу – улар тайёр бўлганининг энг яхши далилидир, – дея таъкидлади испаниялик мураббий.
Ҳозир «Манчестер Сити» Англия чемпионатида пешқадамлик учун курашдан қолган бўлса-да, мавсум сўнгигача ҳар бир учрашувда ғалаба қозониб, ўз мухлисларини хурсанд қилишга ҳаракат қилади. Шу билан бирга, жамоа ёш истеъдодларнинг ўйин амалиётини янада кўпайтириш ва уларни келажак учун тайёрлашга ҳам жиддий эътибор қаратади.
Манчестер СитиАнглия Премьер-лигасиХосеп ГвардиолаЁш ИстеъдодларЧемпионлик УстунлигиИнқироз Сабаби Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар