
Италия А Сериясининг 35-тури доирасидаги муҳим ўйинлардан бири – «Рома» ва «Фиорентина» жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик бошланиш арафасида. Жамоаларнинг бошланғич таркиблари ҳам эълон қилинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов «Рома»нинг асосий таркибидан жой олган бўлиб, бугунги ўйинда ўз жамоасига голлар билан ёрдам беришга ҳаракат қилади.
«Рома»нинг бошланғич таркиби қуйидагича:
- Свилар
- Челик
- Манчини
- Ндика
- Суле
- Кристанте
- Коне
- Пеллегрини
- Анхелиньо
- Довбик
- Шомуродов

Римлик мухлислар Элдор Шомуродовдан бугунги ўйинда муҳим роль ўйнаб, жамоани ғалабага олиб чиқишини кутмоқда. «Рома» бугунги учрашувда ғалаба қозониб, мусобақа жадвалидаги позициясини яхшилаш учун астойдил ҳаракат қилади.
Учрашувнинг қизиқарли ва ҳужумкор ўтиши кутилмоқда, «Фиорентина» ҳам ўзига хос ўйин услубига эга бўлган кучли жамоалардан бири саналади. Ўйиндаги воқеалар ривожи барча футбол ихлосмандларини диққат марказида тутишга қодир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар