date
views 0

Кафу: «Рафинья "Барселона"нинг юраги ва бу йил "Олтин тўп"га муносиб ягона номзод»

Кафу: «Рафинья "Барселона"нинг юраги ва бу йил "Олтин тўп"га муносиб ягона номзод»
Бразилия футболи афсонаси ва терма жамоа собиқ сардори Кафу ҳамюрти, "Барселона" клубининг етакчи юлдузи Рафинья ҳақида юқори фикрлар билдириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Рафинья бу йил "Олтин тўп"ни қўлга киритиш учун энг муносиб номзод бўлиб турибди ва унга рақобат қила оладиган футболчилар жуда оз.

– Рафинья бу мавсумда "Олтин тўп" учун асосий фаворит бўлиши мумкинми, деган саволга Кафу аниқ жавоб қайтарди:

"Ҳақиқатни айтсам, бугунги кун футбол дунёсида Рафинья билан муносиб тарзда рақобатлаша оладиган футболчилар жуда кам. Балки, фақатгина "Ливерпуль" юлдузи Муҳаммад Салоҳгина унга жиддий рақиб бўла олар. Бу икки футболчи айни дамда жаҳон футболида ўзининг юқори даражаси билан ажралиб турибди. Менимча, айнан улар бу йилги "Олтин тўп" учун асосий курашчилар саналишади", – деди у.

Кафунинг таъкидлашича, бу мавсумда Рафинья нафақат ўзининг голлари билан, балки голли узатмалари билан ҳам катта натижалар қайд этиб, "Барселона" тарихида янги рекорд ўрнатган ҳолда, Лео Мессининг кўрсаткичларини ортда қолдирди.

"Ҳозирги мавсумда Рафинья барча турнирларда 31 та гол уриш билан бирга, яна 25 та голли пас амалга ошириб, ўзининг фантастик маҳорат эгаси эканини яна бир бор исботлади. У ҳатто Мессининг Чемпионлар лигасида бир мавсум ичида амалга оширган голли ҳаракатлари бўйича рекордини ҳам янгилашга муваффақ бўлди. Буни эса дунёдаги энг кучли клублардан бири ҳисобланган ва таркиби юлдузлар билан тўлган "Барселона" сафида амалга оширди. У жамоасининг ҳақиқий етакчисига айланиб, "Барселона"нинг юрагини ҳаракатга келтирувчи мотор вазифасини ўтамоқда", – деди Кафу.

Кафу, шунингдек, Рафинья "Барселона"да сардорлик боғичини таққанидан жуда мамнунлигини яшириб ўтирмади.

"Менга Рафиньянинг "Барса" каби буюк клубда сардорлик қилгани жуда ёқади. Бу ўзи катта масъулият ва шарафдир. У ҳақиқий етакчига айланиб улгурди ва жамоа ўйинининг суръати, ритми ва динамикасини белгилаб берувчи асосий футболчи бўлиб турибди. Унинг бундай катта клубнинг етакчисига айлангани Бразилия футболи учун ҳам муҳим воқеа", – дея таърифлади собиқ ҳимоячи.

Айни дамда футбол жамоатчилиги ва экспертлар орасида ҳам Рафиньянинг бу мавсумги ажойиб ўйинлари ва натижалари кўплаб муҳокамалар марказида бўлиб турибди. Шу сабабли, унинг "Олтин тўп"ни қўлга киритиши эҳтимоли жуда юқори баҳоланмоқда. Бу мукофотни қўлга киритиши орқали Рафинья ўз карьерасининг энг юқори чўққисига чиқиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кафу: «Рафинья "Барселона"нинг юраги ва бу йил "Олтин тўп"га муносиб ягона номзод»