
"Рома" футболчиси Элдор Шомуродов Италия А Сериясининг 35-тури рамзий жамоасига киритилди, деб Kursiv.media хабар берди. WhoScored портали ушбу ҳафтадаги энг яхши футболчиларни эълон қилди.
Шомуродов ўтган ҳафтада "Фиорентина"га қарши ўйинда Артём Довбикка голли пас бериб, жамоасига 1:0 ҳисобидаги ғалабани таъминлади.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Шомуродовнинг трансфер баҳоси 4 миллион еврони ташкил этади. 2025 йил 8 май ҳолатига кўра, у "Рома" сафида 82 ўйинда 13 гол урган ва 11 голли пас берган.
Шунингдек, Шомуродов "Рома" клуби мухлислари томонидан апрель ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Ушбу ойда у "Ювентус" ва "Верона"га қарши ўйинларда гол урди, "Интер"га қарши ўйинда эса голли пас берди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар