
Англия футбол журналистлари уюшмаси томонидан ташкил этилган овоз бериш натижаларига кўра, «Ливерпуль» жамоасининг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ 2024-2025 йилги мавсумда Англия Премьер-лигасининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Журналистларнинг 90 фоизи ўз овозларини айнан Салоҳга берган. Бу кўрсаткич XXI асрдаги энг юқори натижа бўлиб, ушбу соврин тарихидаги энг салмоқли ғалабалардан бири ҳисобланади. Салоҳдан кейин иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда унинг жамоадоши Виржил ван Дейк ҳамда «Ньюкасл» ҳужумчиси Александр Исак эгаллади.
Муҳаммад Салоҳ бундай нуфузли совринга учинчи марта муносиб кўрилмоқда. У аввалроқ 2018 ва 2022 йилларда ҳам ушбу мукофотни қўлга киритган эди. Шу тариқа, мисрлик юлдуз «Арсенал»нинг афсонавий ҳужумчиси Терри Анрига тегишли бўлган рекордни такрорлади.
Бу мавсумда Салоҳ яна бир бор ажойиб кўрсаткичларга эришиб, «Ливерпуль» жамоасининг чемпионликни қўлга киритишига катта ҳисса қўшди. Унинг голлари ва ассистлари туфайли мерсисайдликлар жадвалнинг юқори қисмида барқарор ўрин эгаллади.
Мухлислар ва футбол экспертлари Салоҳнинг футболдаги юқори маҳоратлари, тезлиги ва ҳужумкор ўйин услубини юқори баҳолашмоқда. Журналистлар томонидан берилган бу соврин эса унинг шу мавсумдаги муваффақиятларининг яна бир тасдиғи бўлди.
Муҳаммад Салоҳнинг ушбу ютуғи унинг фаолиятидаги энг ёрқин лаҳзалардан бири бўлиб қолади ва футбол мухлислари учун ҳам яна узоқ вақт эсда қоладиган воқеа бўлиши шубҳасиз.
Муҳаммад СалоҳЛиверпуль ЖамоасиАнглия Премьер-ЛигасиФутбол СовриниСпорт МухлислариЖурналистлар Овози Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар