
Реал» ва Португалия терма жамоасининг ҳужумчиси Роналду Евро-2016 финалидан олдин тунни қандай ўтказгани ҳақида ҳазиллашиб гапирди, деб ёзади Дийдоразиз нашри.
«Мен ҳар доим яхши ухлайман ва тунда футбол ҳақида ўйламайман. Евро-2016 финали куни мен тўшакда уч нафар гўзал билан уйғондим. Агар жиддий гапирадиган бўлсам, бизни Францияга қарши жуда муҳим ўйин кутаётганини билган ҳолда уйғондим. Мен 8 соат ухладим.
Ярим тунда ҳаяжондан уйғониб кетишим ҳам мумкин эди, аммо бундай бўлмади. Нонушта қилиш учун пастга тушсам, жамоадошларимни кайфияти яхши эканини, ижобий муҳит ҳукмронлигини кўрдим» — деди Роналду France Football хабарида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар