date
views 98

«Манчестер Сити» аутсайдер «Саутҳемптон»ни мағлубиятга учрата олмади

«Манчестер Сити» аутсайдер «Саутҳемптон»ни мағлубиятга учрата олмади
10 май кунидан Англия Премер-лигаси 36-турига старт берилди. Ушбу тур доирасида Пеп Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити» «Саутҳемптон» меҳмони бўлди ва нурсиз дуранг қайд этди.

Ушбу ўйинда «шаҳарликлар» сафида жароҳатидан фориғ бўлган норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд асосий таркибда майдонга тушди. Аммо жамоасига ғалаба келтира олмади.

Шунингдек, ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов кетма-кет иккинчи ўйинда «Манчестер Сити» қайдномасига киритилмади.

Шу тариқа, «Сити» ушбу дурангдан кейин очколар сонини 65 тага етказиб олди ва онлайн турнир жадвалида 3 ўринни банд этмоқда. «Саутҳемптон» эса 12 очко билан сўнгги 20-ўринда қолди.

«Саутҳемптон» – «Манчетсер Сити» 0:0

«Саутҳемптон»: Рамсдейл, Беллингс, Беднарек, Бри, Даунс, Угочукву, Сантос, Диблинг, Фернандеш, Сулемана.

«Манчетсер Сити»: Эдерсон, Люис, Диаш, Аканжи, Гвардиол, Силва, Ковачич, Фоден, Де Брюйне, Макати, Холанд.

Захирадан ўйинга қўшилганлар: Меннинг, Арибо, Стюарт, Уилл, Арчер – Мармуш, Доку, О'райли, Савинио.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» аутсайдер «Саутҳемптон»ни мағлубиятга учрата олмади