
Италия А Серияси 36-тури доирасидаги “Аталанта” — “Рома” баҳси якунига етди. Қизиқарли ва кескин ўтган баҳсда бергамоликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ҳисоб 9-дақиқада мезбонлар футболчиси Адемало Луқмон томонидан очилган бўлса, 32-дақиқада римликлар таблодаги натижани тенглаштирди. Гол муаллифи — Бараян Кристанте.
Иккинчи таймнинг 76-дақиқасига келиб “Аталанта” ҳисобда олдинга чиқиб олди. Иброҳим Сулаймон Миле Сивилар дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтириб қўйди.
Мазкур натижа учрашув охиригача ўзгармади ва “Аталанта” 3 очкога эга чиқди.
Учрашувни асосий таркибда бошлаган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов 85-дақиқада захирага олинди. Футболчи учрашувда фаол ҳаракат қилди, лекин на гол, на ассист муаллифига айланди. Шомуродов Flashscоrе портали томонидан 6,6 баллга лойиқ кўрилган бўлса, Sofascore ўзбекистонлик футболчининг ҳаракатларини 7,0 балл билан баҳолади.
Таъкидлаш керакки, “Аталанта” “Рома”нинг А Сериядаги 19 учаршувлик мағлубиятсиз сериясига якун ясади.
Мазкур натижадан кейин Бергамо клуби 71 очко билан турнир жадвалида 3-ўринга жойлашган бўлса, римликлар 63 очко билан 6-ўринга тушиб кетди.
“Аталанта” — “Рома” 2:1
Голлар: 1:0 — Луқмон (9), 1:1 — Кристанте (32), 2:1 — Иброҳим (76).
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар