date

“Болоня” Италия кубоги финалида “Милан”ни мағлуб этди (видео)

“Болоня” Италия кубоги финалида “Милан”ни мағлуб этди (видео)
Италия Кубоги финалида “Милан” ўз майдонида “Болоня”га қарши майдонга тушди. Учрашувда меҳмонлар фаолроқ бўлиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. 53-дақиқада Дан Ндое ягона гол муаллифига айланди.

Статистикага кўра, “Милан” тўпга эгалик қилишда устун (54%) бўлса-да, ҳужумда кам самарадорлик кўрсатди: 7 та зарба ва фақат 2 таси дарвоза томон йўлланган. “Болоня” эса 11 та зарба бериб, 5 тасини нишонга йўллади.

Ҳар икки жамоа 11 тадан қоида бузган, ва жами 5 та сариқ карточка кўрсатилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Болоня” Италия кубоги финалида “Милан”ни мағлуб этди (видео)