date
views 49

Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Сўғдиёна" учрашуви якунланди.

Термизда ўтказилган баҳсда «Сурхон» «Сўғдиёна»га қарши майдонга тушиб, ғалабага эришди. Термизликлар Дмитрий Плетнёвнинг ажойиб зарбасидан кейин 56-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 64-дақиқада жиззахликлар Эҳсони Панжшанбенинг голи билан мувозанатни тиклашди – 1:1.

72-дақиқада эса мезбонлар Муҳаммадали Абдураҳмоновнинг голи билан яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди ва якунда бу зарба Термиз жамоасига мавcумдаги 4-ғалабани келтирди – 2:1.

Шу тариқа, «Сурхон» очколари сонини 13 тага етказган ҳолда турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди. «Сўғдиёна» эса 9 очко билан 12-ўриндан жой олди.

"Сурхон" – "Сўғдиёна" 2:1
Голла
р: 1:0 – 56, Дмитрий Плетнёв, 1:1 – 63, Эҳсони Паншанбе (Люпчо Дориев), 2:1 – 72, Муҳаммад Али Абдураҳмонов

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 5.Жамалиддин Ходжаниязов (9.Кирилл Колесниченко, 88), 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достон Турсунов (18.Нодирбек Абдуҳолиқов, 90+5), 10.Дмитрий Плетнёв (88.Дмитрий Кратков, 88), 19.Муҳаммад Али Абдураҳмонов (11.Абдуғафур Ҳайдаров, 77), 24.Шерзод Комилов (15.Диёр Рамазонов, 90+5), 27.Асилбек Жумаев, 66.Беҳруз Шайдулов.
Захира: 25.Максим Муркаев, 2.Беҳрузжон Каримов, 17.Жаҳонгир Абдусаломов, 22.Жавоҳир Жўраев.

"Сўғдиёна": 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 3.Ислом Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 7.Хондамир Мустафоқулов, 8.Суҳроб Иззатов (42.Сардор Эркинов, 85), 14.Люпчо Дориев, 17.Эҳсони Паншанбе (11.Саҳоб Рашидов, 85), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 23.Сардор Ҳошимов (99.Умидбек Султонов, 46), 28.Станислав Андреев (2.Зоир Жўрабоев, 71), 34.Дилшодбек Мисиралиев.
Захира: 1.Шоҳрух Исақов, 5.Беҳруз Жуматов, 6.Самандар Синдаров, 18.Ойбек Нурматов, 46.Иномжон Абдумажидов.

Огоҳлантиришлар: Люпчо Дориев (20), Станислав Кудряшев (90), Шерзод Комилов (90+3)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди