date
views 119

Суперлиганинг 10-турида бўлиб ўтган ўйинларда киритилган голлар (видео)

Суперлиганинг 10-турида бўлиб ўтган ўйинларда киритилган голлар (видео)
Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Динамо" беллашувида жамоалар дурангга имзо чекди - 2:2.

Дастлаб, 34-дақиқада Анваржон Ҳожимирзаев меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида мезбонлар футболчиси Шаҳбоз Жўрабеков узоқ масофадан тўпни дарвозаага жойлаб қўйди ва кучларни тенглаштирди. Фране Икичнинг 74-дақиқадаги голи "Бухоро"ни олдинга олиб чиққан бўлса, 87-дақиқада Хислат Ҳалиловнинг орадаги фарқни йўққа чиқарди.

"Бухоро" – "Динамо" 2:2
Голлар
: Шаҳбоз Жўрабеков 65', Фране Икич 74' – Анвар Ҳожимирзаев (Ойбек Ўрмонжонов) 34', Хислат Халилов 87'

Қўқонда ўтказилган баҳсда «Насаф» «Қўқон-1912»ни мағлуб этди. Қаршиликлар сафида голларга Чолович ва Норчаев муаллифлик қилди.

Шу тариқа, «Насаф» очколари сонини 22 тага етказган ҳолда турнир жадвалида 1-ўринга чиқиб олди. «Қўқон-1912» эса 12 очко билан 9-поғонадан жой олган.

“Қўқон-1912” — “Насаф” 0:2
Голлар
: Стефан Чолович 35, 0:1 (Мурод Раҳматов), Ҳусайн Норчаев (Ойбек Бозоров) 50, 0:2

Ғузорда ўтказилган баҳсда «Шўртан» «Андижон»ни мағлуб этди. Мезбонлар сафида ягона голга Нарзуллаев муаллифлик қилди.

Шу тариқа, «Шўртан» очколари сонини 5 тага етказган ҳолда турнир жадвалида 16-ўринда қолди. «Андижон» эса 9 очко билан 12-поғонадан жой олган.

«Шўртан» – «Андижон» 1:0
Гол
: Дониёр Нарзуллаев 33
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлиганинг 10-турида бўлиб ўтган ўйинларда киритилган голлар (видео)