date
views 74

“Ливерпуль” бош мураббийи: Чемпионлик учун трансфер ҳам муҳим қурол

“Ливерпуль” бош мураббийи: Чемпионлик учун трансфер ҳам муҳим қурол
Англия Премьер-лигасининг янги чемпиони – “Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот жамоанинг ғалабаси ва келгуси режалари ҳақида фикр билдирар экан, трансфер сиёсати ва унинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди. “Фейеноорд” билан ажойиб натижалар қайд этганидан сўнг “қизиллар”ни қабул қилиб олган нидерландиялик мутахассис Юрген Клоппдан кейинги босимли лавозимни муносиб эгаллади.

Арне Слот ўзининг АПЛдаги дебют мавсумидаёқ жамоани чемпионликка олиб чиқишга эришди ва бу билан клуб раҳбарияти ва мухлислар ишончини оқлади. Унинг жамоа ўйинига киритган тактик ёндашуви, футболчиларни тўғри бошқариши ва психологик тайёргарликдаги ютуқлари мутахассислар томонидан юқори баҳоланмоқда.

Бироқ мураббий ўзининг ғалабали натижасига қарамай, “Ливерпуль”нинг янада кучлироқ бўлиши учун ёзда таркибни яхшилаш зарурлигини таъкидлади:

“Ёзги трансфер ойнасида жамоамизга каминасида битта-иккита янги ва самарали “қурол”ни қўшишни истайман. Буни трансферлар орқали амалга оширишимиз мумкин. Бизда кучли футболчилар бор, аммо янада юқори мақсадларга интилмоқда эканмиз, рақобатбардош таркибга эга бўлишимиз зарур.”

Слот бу фикрлари орқали “Манчестер Сити”ни мисол сифатида келтирди. Хосеп Гвардиола қишки трансфер ойнасида таркибга катта ўзгаришлар киритди ва бу натижаларга жиддий таъсир қилди. Жумладан, Абдуқодир Ҳусанов, Умар Мармуш, Нико Гонсалес ва Витор Рейснинг келиши “шаҳарликлар”га иккинчи даврада қайта тикланиш имконини берди.

Хусусан, Абдуқодир Ҳусановнинг ҳимоядаги ёрқин ўйинлари натижасида жамоа кўплаб муҳим очколарни йўқотмасдан сафарбар бўлди. У февраль ойида “Сити”нинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди.

Нико Гонсалес ва Умар Мармуш ҳам жамоанинг марказ ва ҳужум чизиғидаги муаммоларини бироз юмшатишга ёрдам беришди.

Слот сўзларининг якунида таъкидладики, ҳар қандай мураббий учун трансферлар – бу фақат керакли ижрочиларни эмас, балки ғалабаларни таъминлаш учун стратегик қуролдир.

Zamin.uz таҳририяти “Ливерпуль”нинг ёзги трансфер ҳаракатларини, Слотнинг янги қуроллари кимлар бўлишини диққат билан кузатади. Сизча, Слот “қизиллар”ни узоқ йиллар давомида рақиблардан устун қилиб тура оладими?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Ливерпуль” бош мураббийи: Чемпионлик учун трансфер ҳам муҳим қурол