
Англия футболи афсоналаридан бири — Алан Ширер “Манчестер Юнайтед”нинг Европа лигаси финалида “Тоттенхэм”га 0:1 ҳисобида ютқазганидан сўнг жамоа ҳолатига кескин баҳо берди. Унга кўра, жамоа бош мураббийи Рубен Аморим “Олд Траффорд”даги вазият жиддий эканини вақтида англамаган.
“Мен аввал ҳам айтганман: Аморим “МЮ”да узоқ вақт ўтиради, деб ўйламайман. У келгуси мавсум бошигача жамоадан кетса, ажабланмайман. Бу клуб ёки унинг шахсий қарори бўладими – муҳим эмас”, – деди Ширер.
Ширер фикрича, мураббий жамоага кутилган даражада таъсир кўрсатолмади, аксинча, вазиятни янада оғирлаштирди: “Агар “МЮ” финалда ғалаба қозонганида, эҳтимол муаммолар вақтинча ниқобланган бўларди. Аммо кечаги 97 дақиқадаги ўйин уларнинг асл ҳолатини очиб ташлади. Ҳеч қандай креативлик, майдонда энергия ҳам, аниқ режа ҳам кўринмади.”
Унинг таъкидлашича, жамоа ҳозир тубанликда. “МЮ”да ҳужумда хавф йўқ, куч йўқ, руҳий тайёргарлик – йўқ даражасида. Ширер бу шармандаликни амалдаги бош мураббийнинг масъулияти сифатида баҳолади.
Zamin.uz таҳририяти жамоадаги эҳтимолий ўзгаришлар, Аморимнинг тақдири ва “МЮ”нинг кейинги режалари борасидаги янгиликларни ёритишда давом этади. Сиз Ширернинг бу танқидлари билан розмисиз? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар