date
views 195

“Саутгемптон”ни энди Ҳусановнинг собиқ мураббийи бошқаради!

“Саутгемптон”ни энди Ҳусановнинг собиқ мураббийи бошқаради!
Англия чемпионшипида яна элитага қайтишни мақсад қилган “Саутгемптон” клуби янги бош мураббий тайинлади — деб Sky Sports маълум қилди. Янги мавсумдан бошлаб жамоани франциялик мутахассис Уилл Стилл бошқарадиган бўлди.

32 ёшли мутахассис “Ланс” жамоасидаги фаолияти билан ном қозонган бўлиб, у яқинда клуб билан шартномани ўз хоҳиши билан бекор қилганди. Унинг “Саутгемптон” билан келишуви 3 йиллик муддатни ўз ичига олади. Бу қарор жамоанинг узоқ муддатли режаларини амалга оширишда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Уилл Стилл футбол мухлисларига, айниқса, ўзбекистонликлар учун бегона эмас — у вақтларида “Ланс” сафида ҳимоя қилган Абдуқодир Ҳусановнинг ҳам мураббийи бўлган. Унинг тактик ёндашуви, ёш бўлишига қарамай, жуда замонавий ва тажрибали мутахассислар қаторида тилга олинади.

Эндиликда “Саутгемптон” раҳбарияти ундан жамоани АПЛга қайтариш, янги руҳ бағишлаш ва ёш футболчиларни тарбиялашни кутади. Клубнинг янги даври Уилл Стилл билан бошланди — энди эса унинг қандай натижа кўрсатиши барча учун қизиқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Саутгемптон”ни энди Ҳусановнинг собиқ мураббийи бошқаради!