date
views 300

Суперлига. “Машъал” ўз майдонида “Бунёдкор” билан дуранг ўйнади

Суперлига. “Машъал” ўз майдонида “Бунёдкор” билан дуранг ўйнади
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган учрашув 26 май, душанба куни бўлиб ўтди. Унда Муборакнинг “Машъал”и Тошкентнинг “Бунёдкор”ини қабул қилди. Учрашувдаги барча голлар муборакликлар томонидан киритилди.

Жумладан, 25-дақиқада Нуржаҳон Музаффаров ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, бош ҳакам томонидан ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Шерзод Файзиев ҳисобни тенглаштирди.

Ушбу дуранг билан муборакликлар 12 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди. Тошкентликлар эса 17 очко билан 7-поғонани эгаллаб турибди.

“Машъал” — “Бунёдкор” 1:1
Голлар
: 0:1 – 25, Нуржаҳон Музаффаров (автогол), 1:1 – 90+3, Шерзод Файзиев.

"Машъал": 1.Умиджон Ҳамроев, 5.Самандар Очилов, 6.Жавоҳир Абдуалимов (8.Сардор Абдураимов, 59), 7.Исломбек Баратов, 10.Ҳумоюн Муртозаев, 15.Муҳаммадали Алиқулов, 18.Дилшод Раҳматуллаев ( 2.Мудасиру Салифу,46), 19.Ислом Шарипов ( 96.Иброҳим Нўъмонов.80), 22.Нуржаҳон Музаффаров (30.Шоҳназар Норбеков, 90), 28.Эргаш Исмоилов, 37.Шерзод Файзиев.
Захира: 35.Достонбек Тўхтабоев, 9.Иброҳим Ғанихонов, 17.Анвар Муродов, 24.Авазхон Маматхўжаев, 34.Шаҳбоз Жўраев.

"Бунёдкор": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Николоз Мали, 6.Бобур Йўлдошев, 7. Одил Ҳамробеков, 8.Мартин Шролер (10.Расул Йўлдошев, 46), 9.Имеда Ашортиа (4.Нажмиддин Нормуродов, 83), 15.Марко Бугарин, 21.Носир Абдусаломов (57.Амир Тўрақулов.67), 25.Итсуки Урата, 74.Луис Качорри (19.Фарруҳжон Қодиров,80), 77.Музаффар Олимжонов (30.Сардор Абдунабиев, 80).
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 5.Александр Зевадинов, 11.Темирхўжа Абдухолиқов, 22.Азизбек Амонов.

Огоҳлантириш: 32 - Мартин Шролер, 40 - Шерзод Файзиев.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. “Машъал” ўз майдонида “Бунёдкор” билан дуранг ўйнади