date
views 140

"Насаф" 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! (видео)

"Насаф" 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! (видео)
Ўзбекистон Суперкубогининг финал учрашувида "Насаф" "Андижон" билан куч синашиб, Ҳусайн Норчаевнинг голи эвазига ғалаба қозонди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида икки жамоада ҳам голли вазиятлар бўлган бўлса-да, фойдалана олишмади. Шу билан бирга, биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. Иккинчи бўлим ҳам кутилганидек, қизиқарли ва хавфли ҳужумларга бой бошланди. 72-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Шерзод Насруллаевга нисбатан Усмонали Исмоналиев томонидан қоида бузилди. 11 метрлик жарима зарбасидан эса Ҳусайн Норчаев унумли фойдаланиб ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Ушбу гол финал учрашув тақдирини ҳал қилди.

Голдан сўнг "бургутлар" ҳам янада жойланиб, хавфли ҳужумлар уюштиришган бўлса-да, голга айлантира олишмади.

Ушбу ғалаба орқали "Насаф" 2024/2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги ғолибига айланди!

Ўзбекистон Суперкубоги-2025

"Насаф" – "Андижон" 1:0
Гол
: 1:0 – 72, Ҳусайн Норчаев (пенальти)

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 10.Драган Черан (22.Игорь Голбан, 90+2), 14.Шароф Муҳитдинов (34.Шерзод Насруллаев, 65), 18.Ҳусайн Норчаев, 19.Стефан Чолович (99.Рубин Хебай, 65), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (8.Зафармурод Абдираҳматов, 90+2), 77.Ойбек Бозоров, 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 1.Олександр Воробей, 6.Муродбек Раҳматов, 9.Жавоҳир Сидиқов, 17.Суҳроб Нуруллоев, 24.Сардорбек Баҳромов.

"Андижон": 25.Валижон Раҳимов, 4.Исломбек Маматказин, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 6.Алтин Крезиу (18.Дамир Темиров, 75), 10.Илҳомжон Абдуғаниев (9.Мирзад Механович, 75), 11.Ислам Машуков (7.Рустам Турдимуродов, 73), 22.Усмонали Исмоналиев, 23.Дониёр Абдуманнопов, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 32.Лука Ускокович, 71.Бектемир Абдуманнонов.
Захира: 1.Элдор Адҳамов, 2.Абубакир Ашуров, 8.Искандар Шайқулов, 13.Сардор Азимов, 14.Абдураҳмон Комилов, 21.Асадбек Хабибуллаев.

Огоҳлантириш: Акмал Мозговой (24), Усмонали Исмоналиев (71), Абдулвоҳид Ғуломов (80), Драган Черан (90)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! (видео)