date
views 183

Thailand Open финалида 9 нафар ўзбекистонлик боксчи чемпионлик учун рингга чиқади!

Thailand Open финалида 9 нафар ўзбекистонлик боксчи чемпионлик учун рингга чиқади!
Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтаётган нуфузли “Thailand Open 2024” халқаро бокс турнири ҳал қилувчи босқич — финалга етиб келди. Бу йилги мусобақа ўз кўлами ва рақобат даражаси билан алоҳида аҳамият касб этмоқда. Унда юртимизнинг терма жамоаси кучли таркиб билан иштирок этди ва ярим финал босқичида катта муваффақиятга эришди.

Жумладан, 16 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси ярим финалгача етиб келган бўлса, уларнинг 9 нафари сўнгги босқич — финалга йўл олди. Қолган 7 нафар боксчилар эса ушбу мусобақани муносиб равишда бронза медали билан якунлашди.

Финалда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи боксчилар рўйхати:

• -50 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
• -55 кг: Фарёзбек Дўсматов
• -70 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов
• -75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов
• -85 кг: Нусратбек Тоҳиров
• -48 кг: Фарзона Фозилова
• -51 кг: Сабина Бобоқулова
• -54 кг: Феруза Казакова
• -75 кг: Азиза Зокирова

Ушбу боксчилар финал босқичида ғалаба қозониш орқали нафақат шахсий ютуқларини ошириш, балки юртимиз байроғини яна бир бор халқаро рингда баланд кўтаришни мақсад қилишган.

Бронза медали соҳиблари қуйидагилар:

• -60 кг: Мадияр Данияров
• -80 кг: Самандар Жалолов
• -90 кг: Элёрбек Жўрабоев
• +90 кг: Абдураҳмон Рустамов
• -57 кг: Нигина Ўктамова
• -65 кг: Навбаҳор Ҳамидова
• -70 кг: Ойша Тоирова

Ўзбекистон бокс федерацияси тарқатган маълумотларга кўра, терма жамоамиз ушбу натижа билан мусобақанинг энг кўп медал қўлга киритган вакилларидан бирига айланган.

Zamin.uz таҳририяти боксчиларимизга финалда зафарли чиқиш, ғалаба шодлигини юртимизга олиб келишларини тилайди. Финал баҳсларида бутун бир элнинг дуоси ва ишончи улар билан!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Thailand Open финалида 9 нафар ўзбекистонлик боксчи чемпионлик учун рингга чиқади!