
Transfermarkt сайти Англия Премьер-лигаси футболчиларининг бозор қийматини янгилади, деб UPL.uz хабар берди. "Манчестер Сити" футболчиси, ўзбекистонлик Абдукодир Ҳусановнинг нархи ўзгармай, 35 млн евро миқдорида қолди.
Бу барқарорлик айниқса ёш футболчилар орасидаги юқори баҳоланиш фонида аҳамиятли. Жорий мавсумда ўзини кўрсатган бир қатор ёшлар қимматлашди. Масалан, “Ньюкасл” ҳужумчиси Александр Исак 20 млн еврога ошиб, 120 млн евро бўлди. “Борнмут”дан Милош Хейсен 60 млн евро, “Арсенал”дан Этан Льюис-Скелли 45 млн евро қилиб баҳоланди.
Шу билан бирга, баъзи футболчилар арзонлашди. “Манчестер Сити”дан Фил Фоден 30 млн евро йўқотиб, 100 млн евро бўлди. Эрлинг Холанд 180 млн еврога тушди (–20 млн евро), Родри эса 110 млн еврогача пасайди (–20 млн евро). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар