
“Барселона” янги мавсум учун таркибни мустаҳкамлашни давом эттирмоқда. Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра, клуб “Эспаньол”нинг асосий дарвозабони Жоан Гарсия билан шартнома борасида тўлиқ келишувга эришган.
Расмий эълон — ҳафта сўнгида
Маълумотларга кўра, 24 ёшли испаниялик посбон “Барса”га 25 миллион евро эвазига ўтади. Трансфер расмий эълон қилинганича эмас, бироқ яқин ҳафталарда клуб буни оммага тақдим этиши кутилмоқда.
"Ньюкасл" қизиққан, аммо Гарсия танлов қилди
Аввалроқ Жоан Гарсияга Англия Премьер-лигасининг “Ньюкасл” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ футболчи “Барселона” таклифини спорт ва молиявий жиҳатдан энг мақбул деб баҳолаб, айнан шу клубни танлади.
Мавсумдаги натижалар — ишонч уйғотувчи
Гарсия жорий мавсумда “Эспаньол” сафида барча мусобақаларда 38 та учрашувда қатнашиб, 51 та гол ўтказиб юборган. Шу билан бирга, у 8 та учрашувни “қуруқ” ўтказишга муваффақ бўлди. Қизиғи шундаки, Жоан Гарсия Жоан Примеранинг ўтган мавсумида сейвлар сони бўйича пешқадамга айланган. Бу унинг индивидуал маҳорат ва даражасини яққол тасдиқлайди.
Фликнинг мустаҳкам таркиб режаси давом этмоқда
Ханс-Дитер Флик қўл остидаги “Барселона” янги даврга қадам қўймоқда. Немис мутахассиси жамоада рақобатни ошириш ва ишончли захирага эга бўлишни мақсад қилган. Гарсиянинг келишидан кейин асосий дарвозабон ўрнида рақобат янада кучайиши кутилмоқда.
Жоан Гарсиянинг “Барселона”га ўтиши каталонияликлар дарвозабонлар сафига муҳим қўшимча бўлиши шубҳасиз. Униг яқин келажакда қандай рольда фаолият юритиши барча мухлислар учун катта қизиқиш уйғотмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар