date
views 5 658

Лука Модрич "Милан"да: болалик орзуси рўёбга чиқмоқда

Лука Модрич "Милан"да: болалик орзуси рўёбга чиқмоқда
Лука Модрич фаолиятини Италиянинг машҳур клуби "Милан"да давом эттириши мумкин, деб La Repubblica нашри хабар берди.

Нашр манбасига кўра, "Реал Мадрид" ва Хорватия терма жамоаси етакчи ярим ҳимоячиси трансферга розилик билдирган ва "россонери" билан 2026 йил ёзигача амал қиладиган шартнома имзолаш арафасида турибди. Музокаралар охирги босқичга етиб келган.

Айни пайтда, Модричнинг болалигидан бери "Милан" мухлиси экани таъкидланмоқда. Бу омил унинг қарор қабул қилиш жараёнига таъсир қилган.

Унинг "Реал Мадрид" клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан сўнг якунланади. Шу боис, 39 ёшли футболчи эркин агент сифатида "Милан"га бепул ўтиши мумкин бўлади.

Модрич 2012 йилдан буён мадридликлар сафида тўп сурмоқда. Бу вақт мобайнида у:
• 28 та соврин,
• 6 та Чемпионлар Лигаси ғолиблиги,
• 590 та ўйин,
• 43 та гол,
• 95 та голли узатмага эришган. У "Реал Мадрид" тарихидаги энг муваффақиятли футболчилардан бири сифатида қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лука Модрич "Милан"да: болалик орзуси рўёбга чиқмоқда