date
views 3 107

Миллатлар лигаси. Роналдунинг голи Португалияни финалга олиб чиқди! (видео)

Миллатлар лигаси. Роналдунинг голи Португалияни финалга олиб чиқди! (видео)
UEFA Миллатлар лигаси ярим финал босқичидан ўрин олган катта тўқнашув — Германия ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги беллашув ўз якунига етди. Бавариядаги "Allianz Arena" стадионида 75 мингдан ортиқ томошабин гувоҳ бўлган ушбу тинимсиз ва шиддатли ўйинда португаллар Германия устидан 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Беллашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилди ва гол уриламанди. Аммо иккинчи тайм бошланиши билан тўплар кириш серияси бошланди.

48-дақиқада Германиянинг ёш юлдузи Флориан Вирц ҳисобни очди ва ўз жамоасини олдинга олиб чиқди. Аммо португаллар жавобсиз қолмади.

63-дақиқада Франсиско Консейсау вазиятни тенглаштирса, ортидан 68-дақиқада португал футболининг рамзий фигураси — Криштиану Роналду ғалабали голни урди ва Португалияни Миллатлар лигаси финалига етаклади.

Роналдунинг бу голи нафақат жамоасига йўлланма олиб келди, балки унинг миллий жамоа сафидаги яна бир муҳим тарихий лаҳзасини қайд этди.

Шу билан Португалия 8 июндан 9 июнга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан соат 00:00да старт оладиган Миллатлар лигаси финалида майдонга тушади. Қарши томон эса Испания – Франция учрашувидан кейин аниқ бўлади.

Германия эса мусобақанинг учинчи ўрин учун баҳсида иштирок этади. Улар 7 июндан 8 июнга ўтар кечаси ўз имконини синовдан ўтказади.

Португалия терма жамоаси яна бир бор ўз салоҳияти ва характерини намойиш этиб, қийин ўйинда йирик рақиб устидан муҳим ғалабани қайд этди. Энди барча назарлар финалга қаратилади — Роналду бошчилигидаги Португалиянинг навбатдаги рақиби ким бўлади? Жавоб яқин соатларда маълум бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миллатлар лигаси. Роналдунинг голи Португалияни финалга олиб чиқди! (видео)