
Бугун футболимиз учун ўта муҳим кун — Жаҳон чемпионати 2026 йилги саралаш босқичининг 3-раунди 9-туридан ўрин олган БАА – Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.
Ушбу беллашувда қайд этиладиган дуранг ёки ғалаба натижасида Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини расман қўлга киритади. Шу боис бугунги тўқнашув нафақат футболчилар, балки бутун мамлакат учун катта аҳамиятга эга.
Кападзе шогирдларига ишонч баланд!
Кападзе бошчилигидаги “оқ бўрилар” саралашнинг бу босқичида кучли ва барқарор ўйин намоён этди. Ҳар бир ўйинда юрт байроғини шараф билан ҳимоя қилган футболчиларимиз бугунги баҳсда ҳам бизнинг ишончимизни оқлашга интилмоқда.
Ҳакамлар бригадаси – Австралиядан
Беллашувни австралиялик элит реферилар бригадаси бошқаради. ФИФА ҳаками Шон Эванс майдондаги асосий назоратни олиб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари — Жорж Лакриндис ва Оуен Голдрик ёрдам беришади.
• Тўртинчи ҳакам — Жонатан Баррейро
• ВАРда — Александр Кинг
Бу ҳакамларнинг барчаси халқаро миқёсда тажрибага эга ва ФИФА турнирларида кўп бор ишлашган мутахассислардир.
Хулоса:
Бугунги баҳс — бу шунчаки уч очко учун кураш эмас. Бу — миллий шараф, миллионлаб юртдошлар орзуси ва бутун авлодлар интизори учун кечадиган тўқнашув. “Оқ бўрилар”га бугунги беллашувда омад, куч ва ғалаба тилаб қоламиз!
Тарих яратиш фурсати келди. Олға, Ўзбекистон! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар