БАА – Ўзбекистон: тарихий баҳсга таркиб эълон қилинди

БАА – Ўзбекистон: тарихий баҳсга таркиб эълон қилинди
Қисқача

Ўзбекистон терма жамоаси БААга қарши баҳсда дуранг ёки ғалаба қозонса, Жаҳон чемпионати–2026 йўлланмасини қўлга киритади. 9-тур учрашуви Абу-Дабидаги “Ал Наҳайён” стадионида соат 21:00 да бошланади. Ўзбекистоннинг асосий таркибидан Ўткир Юсупов, Абдуқодир Ҳусанов, Ҳожиакбар Алижонов, Фарруҳ Сайфиев, Рустам Ашурматов, Ҳусниддин Алиқулов, Отабек Шукуров, Одилжон Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Остон Ўрунов ва Элдор Шомуродов жой олди.

Бугун футболимиз учун нақд тарих яратиладиган кун. Жаҳон чемпионати–2026 3-саралаш босқичидан ўрин олган ҳал қилувчи тўқнашув — БАА ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошланишига оз вақт қолди. Беллашув Абу-Дабидаги “Ал Наҳайён” стадионида соат 21:00 да старт олади.

“А” гуруҳи доирасидаги бу 9-тур учрашуви Ўзбекистон учун жуда катта аҳамиятга эга. Дуранг ёки ғалаба — бу Жаҳон чемпионати йўлланмаси демакдир. Шу боис майдондаги ҳар бир ҳаракат, ҳар бир қарор тарихий мазмунга эга бўлади.

Беллашувни элита даражасидаги ҳакамлар бошқаради

Учрашувда адолатни таъминлаш вазифаси Австралиялик элита ҳакамлар бригадаси зиммасига юклатилган:

Бош ҳакам: Шон Эванс
Қанот ҳакамлари: Жорж Лакриндис, Оуэн Голдрик
Тўртинчи ҳакам: Жонатан Баррейро
VARда: Александр Кинг

Австралия футбол уюшмасининг тажрибали ва халқаро тан олинган ҳакамлари беллашувнинг юқори савияда ўтишига кафолат бўлади.

Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркиби:

Дарвозабон: 1. Ўткир Юсупов
Ҳимоячилар: 2. Абдуқодир Ҳусанов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 4. Фарруҳ Сайфиев, 5. Рустам Ашурматов, 23. Ҳусниддин Алиқулов
Ярим ҳимоячилар: 7. Отабек Шукуров, 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жалолиддин Машарипов, 11. Остон Ўрунов
Ҳужумчи: 14. Элдор Шомуродов

Бош мураббий: Тимур Кападзе
БАА – Ўзбекистон: тарихий баҳсга таркиб эълон қилинди
Захирадаги кучлар:
Таркибда катта салоҳиятга эга, исталган вақтда ўйинга таъсир кўрсата оладиган футболчилар ҳам бор:

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов, Ботирали Эргашев.

Ҳимоя ва ярим ҳимоячилар: Акмал Мозговой, Шерзод Насруллаев, Умар Эшмуродов, Жамшид Искандеров, Абдурауф Бўриев

Ҳужумчи ва универсал ўйинчилар: Абдулла Абдуллаев, Азизбек Турғунбоев, Ҳожимат Эркинов, Аббос Файзуллаев, Игорь Сергеев

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бутун халқ, миллионлаб мухлислар ишончи ва орзуси билан Абу-Даби майдонида тарих учун курашади. Бу нафақат ўйин, балки бутун бир авлод интизорлик билан кутган имконият — Жаҳон чемпионати сари йўл.

Ҳозир энг муҳим нарса — бирдамлик, ишонч ва майдонда тинимсиз кураш. Олға, “Оқ бўрилар”!
Йўлланма бизни кутяпти!
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар