
Россиялик комментатор Роман Гутцайт Лига миллатлари доирасида бўлиб ўтган Испания – Франция учрашуви (5:4) ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди, деб euro-football.ru хабар берди.
«Ажойиб ярим финал. Ҳис қилинади – бу келажак футболи. Ҳар куни бирга машқ қилмайдиган, мураббий футболчилар билан унчалик вақт ўтказмайдиган терма жамоа шунчалик юқори даражада футбол намойиш этса — бу фантастика», — деди Гутцайт «Чемпионат» нашрига берган интервьюсида.
Испания финалда Португалияга қарши ўйнайди (8 июн). Франция ва Германия учинчи ўрин учун беллашади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар