Криштиану Роналду ёш юлдуз Ямални ҳимоя қилди

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Испания терма жамоасининг ёш истеъдоди Ламин Ямал ҳақида ўз фикрларини билдирди. Унинг таъкидлашича, Ямал жамоавий ҳам, индивидуал даражада ҳам катта ютуқларга эришади:
«Ламин жамоадошлар билан ҳам, индивидуал тарзда ҳам кўплаб совринларни қўлга киритади. У — ҳақиқий феномен. Уни узоқ йиллар давомида кутилган муваффақиятлар кутмоқда. Улардан бири — Миллатлар Лигаси бўлади. У эндигина 17 ёшда... Илтимос, уни тинч қўйинглар. У хотиржам бўлиши керак», — деди Роналду.
Унинг сўзларига кўра, катта саҳнага эрта чиққан ёш футболчилар учун тинч муҳит — энг муҳим омиллардан бири. Вақти келиб, Ямал ўзини тўлиқ намоён этади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг