date

Винисиус бош мураббий Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?

Винисиус бош мураббий Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?
Мадриднинг "Реал" клуби сафида янги давр бошланмоқда. Жамоа яқинда бош мураббийлик лавозимига тайинланган Хаби Алонсо қўл остидаги илк ўйинини кутаётган бир пайтда, клубнинг етакчи ҳужумчиларидан бири Винисиус Жуниор янги мутахассис ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, май ойи охирида клубни тарк этган Карло Анчелотти ўрнига келган Алонсо 18 июнь куни "қаймоқранглилар"ни илк бор бошқаради. Бу беллашув Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасида Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасига қарши бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:59 да старт олади.

Бразилиялик юлдуз Винисиус Жуниор янги бош мураббий билан олиб борилаётган машғулотлар, жамоа руҳи ва бўлажак учрашувга тайёргарлик ҳақида шундай деди:

— Хаби Алонсо раҳбарлигидаги машғулотлар анча талабчан ва самарали тарзда ўтяпти. Унинг иш услуби жуда жиддий ва ҳар бир деталга эътибор қаратади. Бироқ, бугун парвоз сабабли машғулотлар бироз енгиллаштирилди. Шунга қарамасдан, биз барча диққат-эътиборимизни бўлажак ўйинга қаратаяпмиз. Мен мураббий билан шахсан суҳбатлашдим ва барчасидан мамнунман. Муваффақият учун ҳаракатни тўхтатмаймиз, — деди Винисиус.

Бу мавсум "Реал" учун фақат янги мураббий билан эмас, балки янги руҳ, янги ёндашув билан ҳам бошланади. Хаби Алонсо ўзининг ўйин концепцияси ва лидерлик қобилияти билан жамоага янгича руҳ бағишлашни мақсад қилган.

Мутахассис сифатида "Байер"да муваффақият қозонган Алонсо энди дунёдаги энг нуфузли клублардан бири — "Реал"нинг бошқарувини қўлга олди. Мухлислар ундан катта натижалар кутаётган бир пайтда, футболчилар ҳам бу ишончни оқлаш учун тайёргарликни юқори савияда олиб боришмоқда.

18 июнь куни бўладиган "Реал" – "Ал Ҳилол" тўқнашуви Хаби Алонсо учун дебют, жамоа учун эса янги саҳифанинг бошланиши бўлиши мумкин. Барчасини эса майдондаги ўйин ҳал қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Винисиус бош мураббий Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?