date

Абдуқодир Ҳусанов: 35 миллион еврога баҳоланган осиёлик юлдуз!

Абдуқодир Ҳусанов: 35 миллион еврога баҳоланган осиёлик юлдуз!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов Осиё футболидаги энг юқори баҳоланган футболчилар қаторига кирди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, 21 ёшли марказий ҳимоячи ҳозирги кунда 35 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу кўрсаткич уни Осиёнинг энг қиммат 3-футболчисига айлантирди.

Ҳусановнинг трансфер қиймати борасида фақат икки футболчи уни ортда қолдирмоқда — япониялик ҳужумчи Каору Митома (40 млн евро, “Брайтон”) ва Жанубий Корея терма жамоаси ҳимоячиси Ким Мин Жэ (40 млн евро, “Бавария”).

Эътиборлиси, Абдуқодир Ҳусанов рейтингда жаҳон футболида тан олинган Сон Хён Мин, Ли Кан Ин, Зион Сузуки каби юлдузлардан юқори ўринни эгаллаган. Бу эса унинг потенциали, майдондаги қатъияти ва юқори даражадаги ўйинлари халқаро майдонда ҳам эътироф этилганини кўрсатади.

Муттахассислар фикрича, Абдуқодирнинг юқори трансфер баҳоси унинг ёши, техник кўникмалари ва катта клубда тўп суриш тажрибаси билан боғлиқ. Шу билан бирга, у ҳали фаолиятининг бошида турибди ва келажакда янада қиммат футболчига айланиши эҳтимоли катта.

Ўзбекистон футболи тарихидаги энг қиммат футболчилардан бирига айланаётган Ҳусановнинг бундай муваффақияти ёш авлод учун илҳом манбаи бўлмоқда. Унинг Европа футболидаги фаолияти нафақат маҳаллий, балки халқаро аудитория томонидан ҳам қизиқиш билан кузатилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Абдуқодир Ҳусанов: 35 миллион еврога баҳоланган осиёлик юлдуз!