date

Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди

Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган учрашув 19 июнь, пайшанба куни бўлиб ўтди.

Бугунги кунга иккита учрашув белгиланган эди. Улардан бири Жиззахда – “Сўғдиёна” – “Хоразм” жамоалари ўртасида кечди.

Учрашув қизғин ўтди, ҳар икки жамоада ҳам вазиятлар кўп бўлди. 83-дақиқага келиб ҳисоб очилди. Люпчо Дориевнинг голи учрашувда ягоналигини сақлаб қолди ва жиззихликлар 3 очкони қўлга киритди.

“Сўғдиёна” — “Хоразм” 1:0
Гол
: 1:0 – 83, Люпчо Дориев.

Куннинг яна бир баҳси эса “Андижон” – “Қизилқум” жамоалари ўртасида кечди.

Ўйиннинг 6-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Навоийликлар вакили Фарҳод Бекмуродов гол урди. Иккинчи бўлимда эса майдон эгалари кўплаб вазиятлар яратди. 78-дақиқага келиб бу ўз самарасини берди ва Шоҳжахон Ёрқинбоев гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.

Учрашувда бошқа гол урилмади ва ҳар икки жамоа бир очкога эга бўлди.

“Андижон” — “Қизилқум” 1:1
Голлар
: 0:1 – 6, Фарҳод Бекмуродов, 1:1 – 78, Шоҳжахон Ёрқинбоев.

Бугунги учрашувлардан сўнг турнир жадвали қуйидагича:
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди