
Футбол оламида яна бир катта воқелик содир бўлиши мумкин: “Интер Майами” юлдузи Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан жиддий мулоқот олиб бормоқда. Бу ҳақда таниқли журналист ва инсайдер Саша Тавольери ижтимоий тармоқда хабар тарқатди.
Маълумотларга қараганда, Месси Саудия Про лигаси вакиллари ҳамда “Махд” академияси директори Абдулло Ҳамад билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормоқда. Манбаларга кўра, икки томон ўртасидаги муҳокамалар жуда жиддий босқичга етган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Месси келажакдаги клубини фақат ўз хоҳиши асосида танламоқчи — қарор тўлиқ унинг қўлида.
Аргентина терма жамоаси сардори Саудия Арабистони пойтахти Эр-Рияд шаҳрига бегона эмас. У ердаги ҳаёт, мактаблар ва тураржойлар футболчини чуқур таассуротга солган. Бу эса унда янги манзилга кўчиш бўйича ижобий фикрларни янада мустаҳкамлаши мумкин.
Ҳозирда Лионель Месси АҚШнинг “Интер Майами” клуби сафида ҳаракат қилмоқда. У фаолияти давомида “Барселона” билан тарих ёзди, ПСЖ сафида Европада тўп сурди ва Аргентина терма жамоаси билан 2022 йили жаҳон чемпионлигига эришди. Унинг ҳисобида саккизта “Олтин тўп” соврини бор — бу кўрсаткич бўйича у футбол тарихида мутлоқ рекордчи ҳисобланади.
Катта эҳтимол билан, Месси келажакдаги қарорини яқин ҳафталарда эълон қилади. Унинг Саудия лигасига ўтиши нафақат футбол, балки бутун спорт индустрияси учун янги даврни бошлаши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар