2003 йилда Роналдуни сотиб олиш учун «Барселона»га 2 млн евро етмаган

  • Спорт
  • 2-12-2016, 12:59
  • 824
  • 2003 йилда Роналдуни сотиб олиш учун «Барселона»га 2 млн евро етмаган

    "Барселона" клуби собиқ президенти Жоан Лапорта, Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Криштиано Роналду каталонияликлар клубида ўйнаши мумкин эди, дея маълумот бермоқда. 2003 йилда Жорже Мендеш "Барселона"га португалиялик ўйинчини сотиб олишни таклиф этган.

    "Биз ўша пайтлари жамоани қайта қураётгандик. Мен Португалияда эдим ва ўша дамда унинг агенти (Жорже Мендеш) билан учрашдим, у билан Деку борасида келишиш мақсадида учрашган эдик. У вақтга келиб биз Роналдиньо, Рафаэл Маркес ва Рикардо Куарежма каби футболчиларни жалб қилишга улгургандик, шунинг учун ҳам кўп пул сарфлашга имконимиз йўқ эди.

    Мендеш ўзида яхши футболчи борлигини айтди. Гап Роналду ҳақида бораётган эди. Унда "Манчестер Юнайтед"га ўтиш учун 19 млн евролик келишув бор эди, биз эса унга 17 млн таклиф қила олардик, ҳолос" – дея Лапорта сўзларини келтирмоқда Marca нашри.