Суперлига. "Хоразм" - "Андижон" учрашувида киритилган голлар (видео)

Суперлига. "Хоразм" - "Андижон" учрашувида киритилган голлар (видео)
Қисқача

Суперлиганинг 14-турида "Андижон" сафарда "Хоразм"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Дониёр Абдуманнопов 11-дақиқада меҳмонларни олдинга олиб чиқди, Владимир Бубаня эса 27-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Валижон Раҳимовнинг автоголидан сўнг Исломбек Маматказин 80-дақиқада ва Бектемир Абдуманнонов 88-дақиқада "Андижон"га ғалабани таъминлаган голларни урди.

Суперлиганинг 14-турини бошлаб берган "Хоразм" - "Андижон" беллашуви якунига етди. Жанговар тарзда кечган баҳсда водийликларнинг қўли баланд келди - 2:3.

Дастлаб 11-дақиқада Дониёр Абдуманнопов меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 27-дақиқага келиб эса Владимир Бубаня собиқ жамоаси дарвозасини ишғол этди - 1:1.

Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасига келиб эса Валижон Раҳимов автогол муаллифи бўлди. Баҳснинг сўнгги 10 дақиқасида эса "Андижон" футболчилари 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Ушбу голларга Исломбек Маматказин (80) ва Бектемир Абдуманноновлар (88) муаллифлик қилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар