
"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида “Бенфика”га қарши кечган драматик тўқнашувдан сўнг ўйин тўғрисидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. Унинг таъкидлашича, бу жамоанинг сўнгги ойлардаги энг яхшилаб тайёрланган ва энг ишонарли ўйини бўлган.
"Биз ўйин бошидан 85 дақиқа давомида майдондаги устунликни сақлаб турдик. Рақибни босим остида ушлаб турдик ва уларни жиддий вазиятларга қўймадик. Жамоам жуда яхши кўринишда эди. Бу биздан кутилаётган юқори даражали футболнинг ёрқин намунаси эди," – деди Мареска.
Бироқ, мутахассиснинг айтишича, иккинчи тайм олдидан берилган икки соатлик танаффус бутун ритмни йўқ қилди. У шундай деди: “Майдонга қайтганимизда гўё бошқа ўйинга тушгандек бўлдик. Бошланғич темп, руҳий кайфият ва режалаштирилган тактика бир зумда йўқолиб қолди. Биз аввалгидек ҳаракат қилмоқчи бўлдик, аммо бунинг иложи бўлмади.”
Мареска "Челси"нинг устунликни йўқотиши борасида ҳам очиқ гапирди. “Бенфика” сўнгги дақиқаларда фаоллашди, бу ҳолат шунчаки тасодиф эмаслигини қайд этди. “Биз 85 дақиқа мобайнида уларга ҳеч нарсага имконият бермадик, аммо кейинги лаҳзаларда рақиб вазият яратди ва гол урди. Улар гол уришлари керак эди ва бунга эришишди. Бу футбол ва унда бундай бурилишлар бўлиши табиий”, – дейди у.
Унинг сўзларига қараганда, футболдаги энг оғриқли ҳолатлардан бири – ғалабага яқин туриб, сўнгги дақиқаларда натижани қўлдан бой бериш. “Кийимхонага кириб кетганимизда биз ўзимизни ютаётгандек ҳис қилдик. Аммо қайтиб чиққанда майдонда бошқа реаллик кутиб турганди. Бу осон эмас,” – дея хулоса қилди Мареска.
Маълумот учун, “Челси” мусобақанинг чорак финалида Бразилиянинг кучли клубларидан бири — “Палмейрас”га қарши тўқнашади. Энди Мареска жамоаси жуда қисқа вақт ичида қайта руҳланиши ва навбатдаги ўйинга тўлиқ тайёр бўлиши керак. Йўлда тўсиқлар кўп, аммо ҳар бир ўйинда – янги имконият. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар