
ФИФА Клублар Жаҳон Кубоги 1/8 финал доирасида бўлиб ўтган учрашувда Бразилиянинг "Флуминенсе" жамоаси Италиянинг "Интер" клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувнинг 3-дақиқасида Ҳерман Кано ҳисобни очди, 90+3-дақиқада эса Эркюс иккинчи голни урди. Шу тариқа, "Флуминенсе" чорак финалга йўл олди.
Статистикага кўра, "Интер" тўпга эгалик қилиш (68%), паслар сони (504) ва аниқлиги (87%) бўйича устунлик қилди, бироқ бу ғалаба учун етарли бўлмади. "Флуминенсе" эса имкониятлардан унумли фойдаланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар