
Футбол оламида яна бир кутилмаган янгилик қайд этилди — Мадриднинг машҳур “Реал” жамоаси франциялик ҳимоячи Ферлан Менди билан хайрлашишга қарор қилди. Бу ҳақда “Defensa Central” нашри хабар тарқатди. Манбага кўра, клуб бош мураббийи Хаби Алонсо футболчининг келажагини жамоа билан боғламаяпти.
Мендининг трансферга қўйилиши кўплаб футбол мухлислари учун кутилмаган воқелик бўлди. Сабаби, у “қаймоқранглилар” сафида 2019 йилдан буён ҳаракат қилиб келаётган, кўплаб муҳим ўйинларда иштирок этган ва ўз позициясида ўта ишончли ўйин кўрсатган. Аммо энди у “Сантьяго Бернабеу”даги фаолиятини якунлаши мумкин.
Хаби Алонсо бу қарор орқали жамоа ҳимоясини янгилаш ва унга янги қон олиб келишни мақсад қилган кўринади. Айни пайтда мутахассис “Бенфика” клубида тўп сураётган ёш ҳимоячи Альваро Каррерасни жамоага таклиф қилиш ниятида. У Мендининг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Қизиғи шундаки, Каррерас бўйича музокаралар бир неча ойдан буён давом этмоқда ва яқинда якуний келишувга эришилиши мумкинлиги айтилмоқда. Бу трансфер амалга ошса, Мадрид жамоаси ҳимоя чизиғида янги давр бошланади, дейиш мумкин.
Ферлан Мендининг “Реал” сафидаги статистикаси ҳам ҳурматга сазовор. 30 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирларда 31 учрашувда майдонга тушди ва 2 та голга ассистентлик қилди. Ҳозирда у клуб билан 2028 йилгача амал қиладиган шартномага эга, бу эса унинг трансфери бўйича музокараларни янада қизғинлаштиради.

Футбол экспертлари Менди учун “ПСЖ”, “Милан” ёки “Астон Вилла” каби жамоаларни эҳтимолий манзил сифатида кўрсатмоқда. Унинг тажрибали ва кўпқиррали ўйинчи сифатида Европа грандларидан қизиқиш уйғотиши табиий ҳол.
Энди эса барча эътибор “Реал”нинг кейинги қадамига қаратилган. Жамоа ҳимоясини ким билан кучайтириши ва Мендининг расман қаерга йўл олиши яқин ҳафталарда аниқ бўлиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар