date

“Динамо” – “Нефтчи” баҳсидан сўнг: Абрамов натижалар, ёшлар ва келажак ҳақида гапирди

“Динамо” – “Нефтчи” баҳсидан сўнг: Абрамов натижалар, ёшлар ва келажак ҳақида гапирди
Суперлиганинг 7-туридан қолдирилган марказий баҳсда “Динамо” ўз майдонида “Нефтчи”га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашув якунлангач, жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов журналистлар саволларига жавоб берди.

Бош мураббий натижаларга изоҳ берар экан, “бундай ўйинларда барини майда нарсалар ҳал қилади”, – дея таъкидлади. Унинг фикрича, “Нефтчи”нинг ҳар иккала голи ҳам футболда кутилмаган сценарий бўйича содир бўлган. “Айниқса, иккинчи голда ўйинчи тўпни ҳаволатиб узатмоқчи эди, лекин унинг узатмаси бевосита дарвозага кириб кетди”, – деди мутахассис.

Абрамов айтишига қараганда, бугун майдонда тўпурар бўлган ҳар икки футболчи (Йўлдошев ва Исмоилов) ўз вақтида айнан унинг қўли остида катта футбол эшикларини очган ва бугун улар “ўз устозини жазолаган”.

Шу билан бирга, мураббий стадиондаги мухлислар қўллаб-қувватловини алоҳида эътироф этди. “Мухлислар қўллаши биз учун муҳим. Аммо натижалар билан муҳитнинг алоқаси йўқ. Бу гал майдонда ёшлар кўп эди ва улардан бирданига катта мўъжизалар кута олмаймиз”, – деди у.

Жамоада плеймейкер етишмаслиги масаласига тўхталар экан, Абрамов бу муаммони тан олди. “Майдон марказини бошқара оладиган ўйинчи зарур. Айрим асосий футболчилар жароҳат сабаб сафдан чиққан, иккинчи даврадан олдин янги номлар таклиф этишни ўйлаяпмиз”, – деди мутахассис.

Кейинги мавзу сифатида ўйин қолдирилган пайт ва натижа борасидаги мухлислар эътирозига изоҳ берди: “Ҳеч қандай махсус кутилган сценарий бўлмаган. Биз ҳам, рақиб ҳам бир хил шароитда тайёргарлик кўрдик. Мағлубиятга ўзимизни айбдор деб биламан”.

Абрамов жамоанинг ҳимоя чизиғидаги муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди: “Икки нафар асосий марказий ҳимоячи сафдан чиқди, бу эса ҳимоядаги бўшлиқларга сабаб бўлди”.

Навбатдаги баҳс ҳақида: “Тўрт кундан кейин “Насаф”га қарши ўйин. Уйда учта учрашувда ғалаба қозона олмаслик кулгили бўлади. Чемпионатда интригани сақлаш учун “Насаф”ни ютмоқчимиз”, – дея ўз олдига аниқ мақсад қўйди Абрамов.

Бир нарса аниқ: “Динамо”да синовлар даври бошланди ва ёшлардан кучли натижа кутиш учун яна вақт керак. Келгуси ўйинда жамоа ўз ўйин тарзини топа оладими? Вақт кўрсатади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Динамо” – “Нефтчи” баҳсидан сўнг: Абрамов натижалар, ёшлар ва келажак ҳақида гапирди