
ФИФА 2027 йилда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлигига номзодларни кўриб чиқишни бошлади.
Сўнгги йилларда туркийзабон мамлакатларда футбол соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шароитлар ҳамда халқаро майдондаги нуфуздан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон ва Озарбайжон футбол уюшмалари ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбонлигини юқори савияда ўтказишга ишонч билдирган ҳолда ўз қўшма номзодини илгари сурди.
Бугунги кунда Озарбайжон билан бирга Ўзбекистон ҳам нуфузли мусобақани қабул қилишга ҳар томонлама тайёр. Сўнгги йилларда стадионлар халқаро стандартларга мос равишда тартибга келтирилди. Қўшимча равишда, Осиёнинг U-20, U-23 турнирлари, Марказий Осиё тарихида илк бор ўтказилган футзал бўйича Жаҳон чемпионати мезбонлиги катта тажриба вазифасини ўтади. Ушбу мезбонлик ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан тарихдаги энг яхши мундиаль сифатида эътироф этилди.
Манба: ЎФА матбуот хизмати «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар