Англия чемпионатининг 14-туридан ўрин олган яна бир учрашув якунига етди. «Эвертон» ўз уйида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилиб дурангга имзо чекди.
«Гудисон Парк»да кечган учрашувда аввалига Златан Ибраҳимович ҳиобни очганди. Аммо ўйин тугаши арафасида майдонга тушган собиқ «Эвертон» футболчиси Маруан Феллайни рақиб футболчисини жарима майдончаси ичида йиқитиб пенальти белгиланишига сабаб бўлди. Лэйтон Бэйнс нуқтадан аниқ зарба йўллаб ўйиндаги якуний натижани ўрнатди – 1:1.
«Манчестер Юнайтед» ушбу натижадан кейин 21 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. «Эвертон» (20 очко) эса «Вест Бромвич» билан еттинчи ўринни бўлишиб турибди.
Англия премьер-лигаси 14-тур
Эвертон – Манчестер Юнайтед 1:1 (0:1)
[media=https://youtu.be/yxdSv8WpAgk]
Голлар: Ибрагимович, 42 (0:1); Бэйнс, 89 (1:1, пен).
Эвертон: Стекеленбург, Фунес Мори, Бейнс, Коулмэн (Холгейт, 67), Уильямс, Клеверли (Деулофеу, 65), Бэрри, Болази (Валенсия, 68), Гуйе, Миральяс, Лукаку.
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Рохо, Джонс, Дармиан, Валенсия, Мхитарян (Феллайни, 85), Погба, Кэррик, Эррера, Марсьяль (Рэшфорд, 83), Ибрагимович.
Огоҳлантиришлар: Рохо (16), Бэрри (31), Феллайни (88), Де Хеа (88), Лукаку (90). “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди