
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Пахтакор” клуби ҳимоячиси Абдулла Абдуллаев ўз фаолиятини яна хорижда давом эттирадиган бўлди. Тажрибали футболчи Бирлашган Араб Амирликларининг “Дибба Ал Фужайра” клуби билан шартнома имзолади ва янги жамоасида 8-рақамли формада тўп суради.
27 ёшли ҳимоячи учун бу БАА чемпионатидаги иккинчи тажриба бўлади. Аввалроқ у “Хорфаккан” клуби шарафини ҳимоя қилган эди. Ўтган йилнинг ёзида у “Пахтакор” сафига қайтиб, жорий мавсумда 14 та учрашувда майдонга тушишга муваффақ бўлган.

Абдуллаевнинг яна легионер сифатида БААга қайтиши, шубҳасиз, унинг шахсий ривожи ва тажрибасини янада бойитишга хизмат қилади. Шунингдек, бундай қадам миллий терма жамоамиз сафидаги ўйинларига ҳам ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.
Мухлисларимиз энди янги мавсумда “Дибба Ал Фужайра” жамоаси иштирокидаги учрашувларни қизиқиш билан кузатиши табиий. Абдулла Абдуллаевга янги жамоасида муваффақият ва омад тилаймиз! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар