
«Манчестер Сити» Германиянинг Puma бренди билан ҳомийлик шартномасини узайтирди, деб Kursiv Reuters агентлигига таяниб хабар берди. Янги узоқ муддатли келишувнинг қиймати Британия ОАВ маълумотига кўра, 1 миллиард фунт стерлингни (тахминан $1,35 миллиард) ташкил этмоқда. Бу Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг йирик реклама шартномаси ҳисобланади.
Келишув камида 10 йилга мўлжалланган бўлиб, ҳар йили клубга 100 миллион фунт олиб келади. Бу кўрсаткич аввалги, 2019 йилда тузилган шартномадаги 65 миллион фунтдан анча юқори.
Шу орқали «Манчестер Сити» нафақат молиявий имкониятларини янада мустаҳкамламоқда, балки футбол кийим-боши ва ҳомийлик бозорида янги стандартни белгиламоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар