
Саудия Арабистонида катта клублар эътибори “Реал”нинг таниқли вингери Винисиус Жуниорга қаратилгани ҳали ҳам сақланиб турибди. Яқинда тарқалган маълумотларга кўра, бразилиялик футболчи мадридликлар билан янги шартнома масаласида келиша олмаётгани сабаб, араб клублари унга жиддий қизиқиш билдира бошлади.
Маълумотларга кўра, Саудия Арабистонидан келган йирик сармоядорлар ва клуб раҳбарлари тез орада Винисиус билан шахсан мулоқот қилиб, уни ўз чемпионатига жалб этиш имкониятини муҳокама қилмоқчи. Араб шайхлари келаси 3 йил ичида ушбу трансферни амалга ошириш ниятида эканини билдиришган.
Келишув амалга ошса, Винисиус Жуниор учун араблар томонидан 350 миллион евро тўлашга тайёрлик билдирилмоқда. Агар бу шартномага қўл қўйилса, бразилиялик юлдуз футбол дунёсидаги энг қиммат футболчига айланиши мумкин.
Таҳлилчилар фикрича, ушбу трансфер нафақат Саудия Про-лигаси, балки бутун жаҳон футбол бозори учун ҳам янги тенденция ва рекордни яратиши мумкин. Катта эҳтимол билан, бу жараён яқин йилларда трансфер сиёсати ва футбол бозорида катта ўзгаришларга олиб келади.
Мухлислар эса Винисиус Жуниорнинг тақдири ва унинг келажакдаги йўналиши ҳақидаги янгиликларни қизиқиш билан кузатмоқда. Қолаверса, ушбу “олтин трансфер” ортидан Саудия Арабистони чемпионатида юлдузлар сони яна ортади, рақобат ва шоу янада кучаяди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар