
Мадриднинг энг ёш юлдузларидан бири бўлган Винисиус Жуниорнинг келажаги атрофида жиддий интригалар пайдо бўлди: клуб раҳбарияти ва футболчи ўртасидаги келишмовчиликлар, шартнома музокараларининг тўхташи ва янги трансфер имижлари мухлислар диққат марказида, деб ёзади sport.es.
Маълум қилинишича, ўтган ёзда “Реал” сафини Килиан Мбаппе тўлдирганидан сўнг Винисиус ўзини иккинчи планга чиқарилган футболчи сифатида сеза бошлади. Бразилиялик ҳужумчи учун энг муҳим талаб — янги шартномада клубдаги энг юқори маош эгасига айланиш эди. Аммо бу амбиция клуб президенти Флорентино Перес учун қабул қилиб бўлмас “чекка чизиқ”га айланди.
Бош мураббий Хаби Алонсо клубга келганидан кейин Винисиус билан янги шартнома музокаралари умуман тўхтаб қолди. Жамоа ичида янги лидерлар ва янги стратегия шаклланар экан, Жуниорнинг ўрни ҳам савол остида қолди. Хабарларга кўра, Алонсо Винисиусни ўз схемасида тўлиқ кўрмаяпти ва уни жамоадаги “муаммоли фигура” сифатида қабул қилган.
Эндиликда “Реал” раҳбарияти янги сценарийни кўриб чиқмоқда: Винисиусни катта маблағ эвазига Саудия Арабистони клубларига сотиш ва ғазнага рекорд тушум олиш. Саудия чемпионатининг сўнгги йиллардаги трансфер амбициялари бразилиялик юлдуз учун янги манзилга айланиши мумкин.
Ҳозирча расмий қарор ёки таклиф йўқ, аммо “Реал”даги вазият кескинлашаётгани аниқ. Мухлислар эса Винисиуснинг тақдири ва клубнинг янги трансфер сиёсати қандай ривож топишини ҳаяжон билан кутмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар