date

Камавинга “Реал”ни тарк этадими? “ПСЖ” жиддий харакатда

Камавинга “Реал”ни тарк этадими? “ПСЖ” жиддий харакатда
Европа футболида яна янги ва катта трансфер воқеалари муҳокама марказида. Бу сафар гап – "Пари Сен-Жермен" бош мураббийи Луис Энрикенинг “Реал” ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингага бўлган қизиқиши ҳақида кетмоқда. Энрике футболчи билан шахсан қизиқмоқда, деб хабар берди Transfer News Live ва Defensa Central.

Маълумотларга қараганда, франциялик 22 ёшли иқтидор эгасига парижликлар томонидан жиддий эътибор қаратилаяпти. Энрике ўз тактик режаларида Камавингани марказий фигуралардан бири сифатида кўради. Унинг жисмоний тайёргарлиги, техник салоҳияти ва ёш бўлиши мураббийни ўзига жалб қилгани айтилмоқда.

Шу билан бирга, Мадрид клуби раҳбарлари ҳам Камавинга бўйича ўйланишга мажбур. Сабаби – унинг сўнгги мавсумларда жароҳатларга тез-тез учраётгани. “Реал”да бу хавотир билан қарши олинаётган ҳолат ва футболчининг трансфер қиймати тушиб кетмасидан олдин уни сотиш варианти ҳам кўриб чиқилаяпти.

Маълумотларга қараганда, Камавинганинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача кучда бўлади. Аммо мураббий ва футболчи ўртасида алоқалар кучайиб бораётган бир пайтда, келажакда тўсатдан содир бўлиши мумкин бўлган келишув эҳтимоли юқори.

Transfermarkt портали экспертлари унинг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳолаяпти. Агар “ПСЖ” ушбу суммага яқин таклиф билан чиқса, “Реал” раҳбариятининг позицияси ўзгариши мумкин.

Шунингдек, Камавинга "Реал" сафидаги фаолияти давомида кўплаб мухлислар қалбини қозонган бўлса-да, унинг асосий таркибдаги роли баъзан ўзгариб туради. Бу эса унинг келажагини бошқа топ-клубда давом эттиришига туртки бўлиши мумкин.

Луис Энрике бу трансфер орқали ўз жамоасини янада кучайтириш, Европа футболида яна юқори натижаларга эришишни мақсад қилган. Камавинга каби ўйинчи эса бу мақсадда муҳим фигура бўлиши мумкин.

Энди эса барча кўзлар икки гранд клуб ўртасидаги музокараларга қаратилган. Ёзда трансферлар бозори яна қайноқ бўлиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Камавинга “Реал”ни тарк этадими? “ПСЖ” жиддий харакатда