date

Роналдуга ваъда берган “Ан-Наср” трансферда фаол

Роналдуга ваъда берган “Ан-Наср” трансферда фаол

Саудия Арабистонининг етакчи клубларидан бири саналмиш “Ан-Наср” жамоаси ёзги трансферлар бозорида фаол ҳаракат қилмоқда. Маълумотларга кўра, клуб ўз таркибини кучайтириш мақсадида “Манчестер Юнайтед” футболчиси Антонини сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Франциянинг Foot Mercato нашри тарқатган маълумотга қараганда, “Ан-Наср” Антонининг трансфери бўйича расмий таклиф билан чиқишга улгурди. Аммо ушбу келишув учун аниқ қанча тўлов таклиф этилгани ҳозирча ошкор қилинмаган.

25 ёшли бразилиялик ярим ҳимоячи Антони “Transfermarkt” портали баҳосига кўра 35 миллион еврога тенг ҳисобланади. У ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Испаниянинг “Бетис” клубида ижара асосида тўп сурган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда “Ан-Наср” раҳбарияти Криштиану Роналдуга жамоа чемпионлик учун жиддий кураш олиб боришига ва таркибни мустаҳкамлаш учун керакли чоралар кўрилишига ваъда бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Энди эса клуб ўз сўзида туриб, янги юлдузларни жалб қилишга бел боғлаган кўринади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналдуга ваъда берган “Ан-Наср” трансферда фаол