date

Винисиуснинг келажаги борасида Мадридда катта саволлар бор

Винисиуснинг келажаги борасида Мадридда катта саволлар бор

Сўнгги ҳафта ва ойлар ичида Винисиус Жуниорнинг келгуси фаолияти бутун футбол оламида қизғин муҳокама қилинаётган мавзулардан бирига айланди. Ҳар бир янги хабар, ҳар бир миш-миш бу юлдуз футболчининг тақдири ҳақида турли тахминларни янада кучайтирмоқда, деб маълум қилади "Mundo Deportivo".

Мана шундай шароитда, айнан душанба куни эълон қилинган янгиликда, "Реал Мадрид" клуби раҳбарияти Винисиус Жуниорни сотиш эҳтимолини бутунлай инкор этмаётгани қайд этилди. Агар жуда жиддий ва фойдали таклиф келиб тушса, бразилиялик тўпурар бошқа жамоа сафида тўп суриши мумкинлиги назардан четда қолдирилмаяпти.

Манбаларга кўра, Винисиуснинг келажаги билан боғлиқ муҳим қарорлар яқин ҳафталарда қабул қилиниши кутилмоқда. Бу вақт ичида турли учрашувлар ва музокаралар бўлиб ўтади, шу билан бирга, футболчининг ўзи ҳам ўз келажагига ойдинлик киритиши зарур бўлади.

Клуб ичида эса, баъзи мутахассислар Винисиус Жуниорнинг ўйин сифати ва майдондаги фаолияти сўнгги пайтларда сезиларли даражада пасайганини таъкидлашмоқда. Бу ҳолат эътибордан четда қолмаяпти, чунки мадридликлар юқори мақсадлар сари интилмоқда ва ҳар бир футболчидан юқори самара кутишади.

Яна бир муҳим жиҳат — маош масаласи. "Реал Мадрид" раҳбарияти Винисиусга Килиан Мбаппе каби йиллик 23 миллион евро маош тўлашни режалаштирмаяпти. Бу қарор ҳам футболчининг қолиши ёки кетишига таъсир кўрсатиши мумкин.

Айтиш жоизки, Transfermarkt интернет портали Винисиус Жуниорнинг трансфер қийматини 170 миллион евро деб баҳолаган. Бу жаҳондаги энг қимматбаҳо футболчилардан бири эканини яна бир бор тасдиқлайди.

Айни пайтда, Винисиусга жиддий таклифлар фақат Саудия Арабистони клубларидан келиб тушмоқда. Европа клубларида унга қизиқиш пасайган, аммо катта пуллар таклиф қилинаётгани ҳали ҳам муҳокамалар марказида турибди.

Мухлислар эса Винисиус Жуниорнинг тақдири қандай ҳал бўлишини катта қизиқиш билан кузатишмоқда. Яқин ҳафталарда бу масала бўйича аниқлик пайдо бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Винисиуснинг келажаги борасида Мадридда катта саволлар бор