date

"Манчестер Юнайтед"да дарвозабон учун кураш: Доннарумма асосий номзод

"Манчестер Юнайтед"да дарвозабон учун кураш: Доннарумма асосий номзод

Европа футболида ёзги трансфер ойнаси қизғин паллага кирган бир пайтда, "Манчестер Юнайтед" клуби ўз таркибини жиддий равишда янгилаш йўлида муҳим қарорлар қабул қилмоқда. Жамоа асосий мақсадларидан бири сифатида янги дарвозабонни олишни белгилагани маълум бўлди. Бу эса, ўтган мавсумда Андре Онананинг кўплаб хатолари ва ҳозирдаги жароҳати билан боғлиқ.

"The Telegraph" нашри тарқатган хабарга кўра, "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Парижнинг ПСЖ клуби посбони Жанлуижи Доннарумма бўйича расмий сўров юборган. Манбага кўра, манчестерликлар францияликлар билан музокараларни бошлашга тайёр ва бу трансфер ёзнинг асосий воқеаларидан бирига айланиши мумкин.

Маълумотларга қараганда, ПСЖ клуби 26 ёшли Доннаруммани бу ёзда сотишга мажбур бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Сабаби — футболчи билан янги шартнома юзасидан келишувга эришиш қийин кечаётгани ва келаси мавсумда уни эркин агент сифатида йўқотиш хавфи борлиги.

Мавсум арафасида "Манчестер Юнайтед"нинг бу қадами клубнинг рақобатбардошлигини ошириш ва таркибда барқарорликни таъминлаш мақсадида амалга оширилаётгани кузатилмоқда. Мухлислар ва экспертлар Доннарумманинг Премьер-лигага ўтиши ва унинг "Юнайтед" сафида қандай натижалар қайд этишини катта қизиқиш билан кутмоқда.

Янги мавсумда "Манчестер Юнайтед"нинг дарвозабон позициясида қандай ўзгаришлар бўлиши ва Жанлуижи Доннарумма ҳақиқатдан ҳам "Олд Траффорд"да тўп сура бошлайдими — бу саволлар айни пайтда футбол жамоатчилигининг диққат марказида.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Манчестер Юнайтед"да дарвозабон учун кураш: Доннарумма асосий номзод