Осиё чемпионатида 7 нафар боксчимиз илк жангда иштирок этишади

1 дақиқа ўқиш237
Осиё чемпионатида 7 нафар боксчимиз илк жангда иштирок этишади

2025 йил 30 июлдан 12 августгача Таиланднинг Бангкок шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ва қизлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Қитъа миқёсидаги ушбу йирик мусобақада 25 та давлатдан жами 367 нафар боксчи иштирок этмоқда. Улардан 220 нафари ўғил болалар, 147 нафари эса қизлардир.

Бугун, 1 август куни чемпионат доирасидаги илк кунги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар вакили рингга кўтарилади. Улар ўз вазн тоифаларидаги илк жангида ғалаба учун кураш олиб борадилар.

Қуйида боксчиларимизнинг рақиблари билан жуфтликлари:

  • 48 кг: Мафтуна Мусурмонова – Аланоод Алғамди (Саудия Арабистони)

  • 54 кг: Муслима Турғунова – Жанел Имантаева (Қозоғистон)

  • 57 кг: Робия Равшанова – Юбеен Сео (Жанубий Корея)

  • 50 кг: Одилшоҳ Ҳалимов – Акаш Бадвар (Ҳиндистон)

  • 75 кг: Муҳаммаджон Яқупбоев – Амирмаҳди Сабзи (Эрон)

  • 80 кг: Норбек Абдуллаев – Локеш (Ҳиндистон)

  • +80 кг: Ислом Салиҳов – Бексултан Қайратули (Қозоғистон)

Мусобақа жараёнида боксчиларимизга омад ва муваффақият тилаб қоламиз. Чемпионатда ёш боксчиларнинг фаолияти нафақат мамлакатимиз спорт соҳаси, балки келажакдаги Олимпия умидлари учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?