date

1979 йилдаги фожиа: "Пахтакор"ни осмонда йўқотган қулфатли кун

1979 йилдаги фожиа: "Пахтакор"ни осмонда йўқотган қулфатли кун

Ўзбек футбол тарихида абадий из қолдирган, қалбларда чуқур алам ва соғинч уйғотган кун — бу 1979 йилнинг 11 августи. Бу сана миллий футбол жамоатчилиги хотирасида қора ҳарфлар билан ёзиб қўйилган.

Ўша дақиқаларда бутун мамлакат спорт мухлислари учун тасаввур этиб бўлмас дард юз берди. Тошкент вақти билан соат 13 дан 35 дақиқа 38 сония ўтганда Тошкент–Гурьев–Донецк–Минск йўналишидаги ТУ-134 самолёти Челябинск–Кишинёв рейсини амалга ошираётган худди шу турдаги бошқа лайнер билан ҳавода тўқнашиб кетди. Бу ҳалокат ердан тахминан 8400 метр баландликда содир бўлди ва ҳар икки самолёт бортларидаги 178 нафар йўловчи ва экипаж аъзоси ҳаётдан кўз юмди. Улар орасида ўша йилларда ўзбек футболи шарафини юксак поғоналарга кўтарган “Пахтакор” клубининг 17 нафар асосий таркиб ва мураббийлар штаби вакиллари ҳам бор эди.

Фожиа ҳақида илк маълумот ҳавода бўлган АН-2 самолёти экипажи томонидан етказилган. Улар радиоқалқон орқали шундай хабар узатган эди: “Куриловка ҳудудида ҳаводан ерга қулаётган самолёт қисмларини кўряпмиз. Эҳтимол, бу ТУ-134 парчалари бўлиши мумкин”.

Бу мудҳиш воқеа нафақат футбол майдонларида, балки бутун мамлакат спорт ҳаётида катта бўшлиқ қолдирди. Чунки “Пахтакор” ўша мавсумда ишончли ва кучли ўйинлар намойиш этиб, турнир жадвалида юқори ўринлар учун кураш олиб бораётганди. Кўплаб мутахассислар жамоа яқин йилларда Еврокубоклар мусобақаларида иштирок этишга қодир эканини таъкидларди.

Ҳалок бўлганлар орасида жамоанинг барча аъзолари, мураббийлар, шифокор ва маъмурлар ҳам бор эди:

  • Идгай Борисович Тазетдинов (13.01.1933) – Мураббий

  • Владимир Васильевич Чумаков (08.12.1932) – Шифокор

  • Мансур Иномжонович Толибжонов (04.04.1944) – Маъмур

  • Михаил Иванович Ан (19.11.1952) – Ярим ҳимоячи

  • Владимир Иванович Фёдоров (05.01.1956) – Ҳужумчи

  • Олим Масолиевич Аширов (25.01.1955) – Ҳимоячи

  • Равиль Рустамович Агишев (14.03.1959) – Ҳимоячи

  • Константин Александрович Баканов (25.05.1954) – Ярим ҳимоячи

  • Юрий Тимофеевич Загуменних (07.06.1947) – Ҳимоячи

  • Александр Иванович Корчёнов (04.05.1949) – Ярим ҳимоячи

  • Николай Борисович Куликов (25.04.1953) – Ҳимоячи

  • Владимир Васильевич Макаров (09.03.1947) – Ярим ҳимоячи

  • Сергей Константинович Покатилов (20.12.1950) – Дарвозабон

  • Виктор Николаевич Чуркин (25.01.1952) – Ҳужумчи

  • Сирожиддин Аҳмадович Бозоров (10.08.1961) – Ҳужумчи

  • Шуҳрат Мўсинович Эшбўтаев (08.02.1959) – Ҳужумчи

  • Владимир Валиевич Собиров (14.01.1958) – Ҳужумчи

Бугун орқада қолган ўттиз беш йилдан ортиқ вақтга қарамай, бу кун футбол ихлосмандлари, жамоа ва уларни яқиндан танийдиганлар хотирасидан ўчгани йўқ. “Пахтакор”нинг ўша таркиби – нафақат профессионал маҳорат, балки ёшлар учун ўрнак бўлган жасорат ва бирдамлик тимсоли сифатида ҳам тарихда қолган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 1979 йилдаги фожиа: "Пахтакор"ни осмонда йўқотган қулфатли кун