Роналду: «Тўртта «Олтин тўп»ни ютиб оламан деб тасаввур ҳам қилолмаганман» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Роналду: «Тўртта «Олтин тўп»ни ютиб оламан деб тасаввур ҳам қилолмаганман»

  • Спорт
  • 13-12-2016, 01:59
  • 680
  • Роналду: «Тўртта «Олтин тўп»ни ютиб оламан деб тасаввур ҳам қилолмаганман»

    «Реал» ва Португалия терма жамоасининг ҳужумчиси Криштиану Роналду «Олтин тўп» совринини қўлга киритгач ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

    «Тўртинчи «Олтин тўп»ни олиш мен учун катта шараф. Худди биринчи марта ютиб олаётгандек эҳтиросларни ҳис қиляпман. Орзум яна амалга ошди. Бу совринни тўрт марта оламан деб тасаввур ҳам қилолмаганман. Жудаям мамнунман, бахтлиман. Бу совринни ютиб олишда менга ёрдам берган жамоадошларимга, Португалия терма жамоасига, «Реал» клубига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Албатта бундай чиройли совринга эга бўлганимдан бахтиёрман.

    Мен учун шахсий совринлар ҳам, жамоавий совринлар ҳам муҳим. Ҳар доимгидек энг яхши ўйинимни намойиш этишда давом қиламан. Ҳар бир янги йил – мен учун янги чақириқ, янги синов ва менга футбол ўйнаш ёқади.

    Биринчи навбатда «Реал» билан ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан, чунки бу мени клубим. Шунингдек Португалия терма жамоаси билан муваффақият қозонишни истайман, аммо бу жуда қийин. «Олтин тўп»ни ютиб олиш осон эмас ва мен бу совриндан хурсандман.

    Мен учун овоз берган барчага миннатдорчилик билдираман. «Реал» ва Португалия термасидаги жамоадошларимга раҳмат айтаман. Бу соврин «Реал» учундир. Раҳмат» - деди Роналду.

    loading...